«Барселона»да ўнг қанот ҳимоячиси вазифасини одатда Жюль Кунде бажаради. Ҳозирда жароҳат олган 18 ёшли Эктор Фортни ҳисобга олмаганда, жамоада французнинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ.
Журналист Ферран Корреаснинг сўзларига кўра, агар Кундега дам олиш керак бўлса, ҳимоянинг ўнг томонини номинал таянч ярим ҳимоячи Марк Касадо эгаллайди. Мураббийлар штаби 21 ёшли испанияликни «янги Серхи Роберто» яъни майдон ўртасида ва қанотда ўйнашга қодир бўлган универсал футболчи сифатида кўради.
Жорий мавсумда Марк Касадо «кўк-анорранглилар» сафида 15 та ўйин ўтказиб, бешта голли узатма муаллифига айланди.