Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Миллатлар лигаси доирасида Бельгия устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) журналистлар билан суҳбатлашди.
«Терма жамоа сафида гол уриш жуда ёқимли, лекин энг муҳими - ғалаба. Биз астойдил курашдик, яхши ўйнадик ва ташаббусга эга бўлишимиз, уни ушлаб туришимиз мумкинлигини исботладик. Италия терма жамоаси яхши томонга ўзгарди.
Жамоа чиндан ҳам ўзига ишонади ва бўшашган. Кейинги ўйинни сабрсизлик билан кутяпмиз, чунки бирга ўйнашни яхши кўрамиз, барқарорликни ҳис қиламиз,» - деди Тонали.