Ярим ҳимоячи Кертис Жонс пайшанба куни Миллатлар лигасида Греция билан дебютини ўтказди. Жонс ажойиб ўйин кўрсатди ва ҳатто гол ҳам урди.
"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Стивен Жеррард Кертиснинг ўйинидан ҳайратда қолди. У футболчининг аввалроқ терма жамоада ўйнамаганидан ғазабда.
"Қандай футболчи! Футбол ассоциацияси ва барча мураббийларни унинг дебютини кечиктиргани учун жаримага тортинг", - деб ёзди Жеррард ижтимоий тармоқда.
Грецияни мағлуб этган Англия терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳида биринчи ўринга чиқди. Охирги турда Ли Карсли шогирдлари Ирландияни қабул қилади.