Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Тимур Кападзега Россиядан таклиф бўлганми?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе Спорт24 мухбири Андрей Бабичга берган интервьюсида Россияда ишлаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

— Сизга Россияда ишлаш таклифи бўлганми?
— Йўқ бўлмаган. Агентлар: «Сизда Россияда ишлаш варианти борми?", дея сўрашган. Лекин мен учун ҳамма нарсадан муҳимроқ бўлган терма жамоа билан банд эдим. Сиз ўз мамлакатингиз шарафини ҳимоя қилар экансиз — бу мураббий учун энг юқори даража. Бу 300 минг киши қўллаб-қувватлайдиган клуб эмас. Терма жамоа учун бутун мамлакат, миллионлаб инсонлар мухлислик қилади! Мамлакат олдидаги масъулият — бошқа даража. Сиз муносиб бўлишингиз керак. 4 йил ичида буни исботлаганимиздан хурсандман: учта йирик турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилдик ва ўзбек футболи нуфузини кўтардик.

— Станислав Черчесовнинг "миллий терма жамоа мураббийи — давлат лавозимидир", деган сўзлари эсимга тушди. Россияда ҳамма ҳам бунга ижобий муносабат билдирмади. Черчесовнинг фикрига қўшиласизми?

— Мен шундай ўйлайман — Ўзбекистон терма жамоаси сафида Қатар, Корея ёки Японияга қарши ўйнаяпман. Рақиблар ўз мамлакатини ҳимоя қилиш учун ўша ёшдаги энг яхши футболчиларни йиғадилар. Бу уруш ёки тиббиётдаги рақобатга ўхшайди — мамлакатга қарши мамлакат, ким яхшироқ. Футболда ҳам шундай. Айтайлик, Японияни мағлуб этсак, демак, ҳозир ёшларимиз улардан кучли, футболимиз яхшироқ. Бу мамлакатнинг обрўси, имижи ва кўринишига таъсир қилади. Черчесовнинг сўзларига қўшилишим мумкин.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 07:38, 16.11.2024.
Ўқилди: 832 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.