Кеча Португалия терма жамоаси Миллатлар лигасида Польша устидан йирик 5:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйинда Бруну Фернандеш жамоасининг 3-голини киритди.
30 ёшли ярим ҳимоячи клуб ва терма жамоа сафидаги сўнгги 5 ўйинда 5 та гол уриб, 2 та голли узатма берди.