Германия терма жамоаси футболчиси Кай Хаверц Миллатлар лигаси доирасида Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда гол урди.
"Арсенал"нинг 25 ёшли футболчиси учрашувнинг 37-дақиқасида ҳисобни 3:0 га етказди.
Бу ҳужумчи томонидан миллий терма жамоа сафида 54 та ўйинда киритилган 20-гол ҳисобланади.