Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Кейн: "Тухель қўл остида терма жамоа сардори бўламанми ёки йўқми, билмайман"

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Харри Кейн Англия терма жамоасининг янги бош мураббийи Томас Тухель уни терма жамоа сардори сифатида қолдириш-қолмаслигини ҳал қилишини айтди.

Кейн 2018 йилдан бери Англия терма жамоасида ўйнаб келмоқда, бироқ Харри ўтган пайшанба куни Грецияга қарши ўйинда захира ўриндиғида қолди ва сардорлик боғичини Кайл Уокерга топширишга мажбур бўлди.

Кейн ҳали сардор бўлиб қолишини ёки ҳатто Тухель қўл остида терма жамоада ўйнашини билмайди, бироқ Харри ҳозир ўзини энг яхши формада деб ҳис қилмоқда.

"Бу, шубҳасиз, Томаснинг қарори бўлади, лекин шахсан мен ўзимни ҳар доим форма ва маҳоратга қараб Англия терма жамоасига чақиришгандек ҳис қиламан.

Мен бу ерга фақат Англия терма жамоаси сардори бўлганим учун келганим йўқ. Якка тартибда ўзимнинг энг яхши мавсумимни ўтказдим ва йилни жуда яхши бошладим.

Агар яқинда яхши ўйнамаган бўлсам, бу баҳсли бўлиши мумкин эди. Лекин мен ўзимни клуб даражасидаги энг юқори чўққига чиққандек ҳис қиляпман ва якунда терма жамоа ўйнаш учун сизнинг клубдаги формангизга эътибор қаратилади.

Албатта, бу Томаснинг қарори бўлади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам мен ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилишдан доимо хурсанд бўламан", - деди Кейн ТalkSPORT нашрига.

Киритилди: 21:53, 17.11.2024.
Ўқилди: 795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9216]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3868]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3728]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2494]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2189]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1908]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1657]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1575]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1549]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик