Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
04/02 00:45 Болонья - Милан

Дешам: "Мендан чарчаганлар бор"

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ўз иши ҳақидаги саволга жавоб берди. 56 ёшли мутахассис 2012 йилнинг ёзидан буён "уч ранглилар" бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда.

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида мураббийнинг Килиан Мбаппе ва бошқа футболчилар билан кескин муносабатлари ҳақида тез-тез гап-сўзлар юритилади, шунингдек, мураббий кўпинча ўйин услуби учун танқид қилинади.

"Ҳеч нарса мени ўзимни йўқотиб қўйишимга сабаб бўлмайди. Ҳа, биз Исроил терма жамоаси билан ўйинда ғалаба қозона олмадик, аммо энди бу жамоа Бельгияни мағлуб этди.

Мен бу ерда 12 йилдан бери ишлайман ва мени кўришдан чарчаган одамлар бор, лекин фақат ўйинчилар аҳамиятга эга. Ҳозир бизнинг жамоамиз ёшроқ, шунинг учун футболчилар айниқса қўллаб-қувватлашга муҳтож," - деди Дешам Миллатлар лигаси баҳсида Италия терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг берган интервьюсида.

Киритилди: 07:40, 18.11.2024.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.