"Реал Сосьедад" матбуот атташеси Йон Андер Мундуате жамоа ярим ҳимоячиси Арсен Захаряннинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.
"Арсен шу пайшанба куни "Эспаньол"га қарши кубок ўйини учун таркибда бўлиши кутилмоқда", - деди Мундуате Спорт24 нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли ярим ҳимоячи янги мавсум бошланишидан олдин жароҳат олиб, операция қилинган эди.
Шу сабабдан россиялик ярим ҳимоячи ҳали майдонга тушмаган.