Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Али Аган: «Пахтакор» билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз»

Баҳо:
+ | -

Кеча "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида "Пахтакор" ФК ва "Ucell" компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзолаш маросими ўтказилди.

Унга бағишланган анжуманда "Ucell" компанияси бош директори Али Аган, "Ucell" корпоратив коммуникациялар бўлимидан Умида Зиямова, “Пахтакор” ФК бош муассиси Ботир Раҳимов, клуб бош директори Рустам Кўпайсинов ва бош директор ўринбосари Равшан Салимов иштирок этди.

Анжуманда дастлаб “Пахтакор” ФК бош директори ўринбосари Равшан Салимов барча йиғилганларга клуб ҳамда уяли алоқа компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузилишини таъкидлаб, сўзни "Ucell" компанияси бош директори Али Аганга берди.

— Барчага хайрли кун. Русчада тўлиқ сўзлай олмаслигим сабабли фикрларимни инглиз тилида билдириб ўтаман. “Пахтакор” стадионига иккинчи бор ташриф буюрдим. Мен Барселонадаги стадионда бўлганман. Шу сабабли шароитларни таққослашим мумкин. Очиғи, “Пахтакор”даги шароитлар ўша машҳур стадиондагидан яхшироқ эканлиги эътиборимни тортди. Ўзбекистонда охирги йилларда спортга, хусусан футболга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳукумат бу борада керакли чораларни кўряпти. Ўз навбатида биз ва бизга ўхшаш тижорат компаниялари бундай вазиятдан четда турмаслигимиз керак. “Пахтакор”дек кучли жамоа билан ҳамкорлик қилишдан хурсандмиз. Ушбу жамоа Ўзбекистондаги энг кучли ва совриндор клуб ҳисобланади. Аввалдан “Пахтакор” билан алоқаларни йўлга қўйганмиз. Умид қиламизки, “Пахтакор” нафақат Ўзбекистон, балки халқаро мусобақаларда ҳам ғолибликка эришади. Бунга биргаликда эришишга умид қиламиз. Ҳамкорликни эса кейинчалик ҳам давом эттиришга ҳаракат қиламиз.

— Ушбу шартнома қанча муддатга мўлжалланган?
— Ҳозирча бир йилга. Ушбу шартнома тижорий келишув саналади. Насиб қилса, ҳали ҳамкорликни давом эттирамиз деб ўйлайман.

Шундан сўнг “Пахтакор” ФК бош директори Рустам Кўпайсинов ва "Ucell" компанияси бош директори Али Аган ҳамкорлик шартномасига имзо чекишди. “Пахтакор” ФК бош муассиси Ботир Раҳимов эса жаноб Аганга жамоанинг биринчи рақамли либосини совға қилди. Шундан сўнг “Пахтакор” ишқибозлар клуби раиси Саъдилла Аҳмедов жамоа мухлислари номидан "Ucell" компаниясига миннатдорчилик билдириб ўтди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 13:20, 18.05.2013.
Ўқилди: 3424 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.