Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Перуга қарши ўйинда голли узатмани амалга оширди. 55-дақиқада у Лаутаро Мартинесга ассистентлик қилди.
37 ёшли Месси учун бу голли узатма терма жамоадаги 58-ассист бўлди. Бу кўрсаткич бўйича у америкалик ҳужумчи Лендон Донованнинг рекордини такрорлади.
Терма жамоа даражасидаги учинчи энг яхши ассистент Неймар бўлиб, у Бразилия терма жамоаси учун 57 та голли узатмани амалга оширган.