Машҳур собиқ дарвозабон Жанлуижи Буффон Массимилиано Аллегри ва Антонио Контени солиштирди.
Афсонавий дарвозабон иккала мутахассис билан ҳам «Ювентус»да учрашган ва у Конте билан Италия терма жамоасида ҳам ишлаган.
"Биз даҳшатли интизом берган Контега ўрганиб қолганимиздан сўнг, Аллегри фариштадек туюлди. Ўйинлардан бирида у шунчаки тактик доскага "3" деб ёзиб қўйди ва кейин: Сен рақибингдан уч баравар кучлисан, энди майдонга чиқ ва ғалаба қозон, деганди", - дея эслади ўтган ёзда фаолиятини якунлаган Буффон.