«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес сонидан олган жароҳатидан фориғ бўлмоқда.
«Sport» нашри хабарига кўра, қанот ҳужумчиси 30 ноябрь куни бўлиб ўтадиган «Лас-Пальмас»га қарши ўйинга тайёр бўлиши кутилмоқда.
Ферран жорий мавсумда 10 та ўйинда 1 та гол уриб, 2 та ассист берди.