"Бавария" бош директори Ян-Кристиан Дризен Мюнхен ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала билан шартномани узайтириш истагини билдирди.
"Бу янгилик эмас, биз дунёдаги энг яхши футболчилардан бири билан шартномани узайтирмоқчимиз. Мусиала клубимизда ўзини танитди, у мухлисларни илҳомлантирадиган ва индивидуал маҳорати туфайли футболни ажойиб қиладиган футболчи. Жамол билан музокаралар муваффақиятли якунланишига умид қиламан. Агар биз Жамол билан шартномани узайтирмасак ҳам, у "Бавария"нинг асосий умидларидан бири бўлиб қолади, бундай футболчилар клубнинг таянчи бўлиши керак," - дея Дризендан иқтибос келтиради AZ.