Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Wе Global: 6-турдаги ғалабадан сўнг Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти ошди

Баҳо:
+ | -

Wе Global Football нашри 6-тур ўйинларидан сўнг Осиё жамоаларининг 3-саралаш босқичи орқали тўғридан-тўғри ЖЧ—2026 йўлланмасини қўлга киритиш имкониятларини қайта ҳисоблаб чиқди.

Унга кўра, 6-турдаги КХДР устидан қозонилган ғалабадан сўнг, Ўзбекистон миллий жамоасининг мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани киритиш имконияти 86% фоиздан юқори баҳоланмоқда. Портал Ўзбекистон гуруҳда биринчи ўринни олиш имкониятини 8 фоизга, иккинчи ўринда тугатишга 78 фоизга баҳоламоқда. 5-турдан сўнг, бу кўрсаткич 84 % дан бир оз баланд эди.

Гуруҳ етакчиси Эрон финал босқичга йўл олиш имконияти сал кам 100 фоизга баҳоланмоқда.

6-турдаги йирик ҳисобдаги мағлубият сабаб Қатар термасининг йўлланмани 3-босқичдаёқ қўлга киритиш имкони 1 фоизга тенг. Учинчи ўриндаги БАА имконияти 13 % га тенг.



B ва C гуруҳи етакчилари Жанубий Корея ва Япония Wе Global нашри мутахассисларининг фикрича, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши аниқ бўлиб улгурди.

Қизиқарлиси, C гуруҳида 1 очко фарққа қарамай Австралиянинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Учинчи ўриндаги Саудия Арабистонининг иккинчи ўринни олиш имкони бор йўғи 12 фоизга тенг, деб ҳисобланмоқда.

Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаевнинг голи Ўзбекистонга Шимолий Корея устидан ғалаба келтирган эди. Ушбу ғалабадан сўнг, ўзбекистонликлар ҳисобидаги очколар сони 13 тага етди.

Миллий жамоа 7-тур учрашувини 20 март куни Тошкентда Қирғизистон термасига қарши ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:35, 21.11.2024.
Ўқилди: 4664 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9417]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4405]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2465]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2411]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2395]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1926]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1625]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1542]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1372]

Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш “Реал” билан музокарага киришди [1198]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик