Хальдон ал Муборак Пеп Гвардиола билан шартномани узайтиришга изоҳ берди.
"Ҳар бир "Сити" ишқибози каби мен ҳам Пепнинг "Манчестер Сити"даги йўли давом этаётганидан хурсандман, унинг садоқати, эҳтироси ва инновацион тафаккури футбол оламини шакллантиришда давом этади.
Унинг такомиллаштириш ва муваффақиятга эришиш иштиёқи қондирилмас бўлиб қолмоқда ва бундан бизнинг футболчиларимиз ва мураббийлар штаби, клубимиз маданияти ва умуман Англия футболи тўғридан-тўғри фойда кўради.
Шартномани узайтириш Пепга "Ман Cити"да 10 йилдан ортиқ ишлаш ва мураббийлик рекордларини қайта ёзиш имконини беради," - деди клуб бошқаруви раиси.