Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Коринтианс"да тўп тепаётган Юрий Алберто Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин.
TBR Football хабарига кўра, бразилиялик футболчига тўртта клуб қизиқиш билдирмоқда: "Вест Ҳэм", "Ньюкасл", "Эвертон" ва "Ноттингем Форест". Трансфер суммаси 20 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
23 ёшли ҳужумчи 2022 йилнинг июлидан буён "Коринтианс" сафида тўп тепмоқда, бу вақт ичида бразилиялик футболчи 145 та ўйин ўтказиб, 53 та гол урган ва 17 та голга ассистентлик қилган.