Лондоннинг "Вест Хэм" клуби марказий ҳужумчиси Майкл Антонио январь ойида клубни тарк этиши мумкин.
34 ёшли ямайкалик футболчи хизматларига ҳозирда Саудия Арабистонининг 2 клуби қизиқиш билдирмоқда.
Унинг Лондон клуби билан шартномаси келаси ёзда якунланади. Антонио жорий мавсумда АПЛнинг 11 та ўйинида 1 та гол уриб, 1 та ассист берди.