"Болонья" ярим ҳимоячиси Льюис Фергюсон амалдаги шартномасини узайтирди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Янги келишув 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Шунингдек, у яна бир йилга узайтириш имкониятини беради.
Шотландиялик футболчи 2022 йилдан буён "Болонья"да ўйнаб келмоқда. У "Абердин" клубидан 2 миллион евро эвазига трансфер қилинган.