2010 йилги жаҳон чемпионатининг бош қаҳрамонларидан бири бўлган Диего Форлан теннисчи сифатида фаолиятини давом эттирмоқчи бўлгани ва ватани Уругвайда бўлиб ўтадиган энг нуфузли турнирда иштирок этмоқчи бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Бироқ, Форлан "Челленжер" тоифасида аргентиналик профессионал теннисчи Федерико Кориа билан биринчи жуфтлик баҳсида мағлуб бўлди.
Форланнинг болалигида теннис у учун устувор спорт тури бўлган, аммо унинг синглиси бахтсиз ҳодисага учрагач, ҳаммаси ўзгарган.
Оилага пул керак эди ва Форлан ўша пайтда молиявий нуқтаи назардан умидворроқ бўлган футбол билан шуғулланган.