Аслида мазкур баҳсни тошкентлик Ҳасан Рўзиев бошқариши керак эди. Аммо сўнгги паллада унинг ўрнини Шерзод Қосимов эгаллади. ПФЛнинг ҳакамлар департаменти бу борада “Гулистон” клуби раҳбариятини огоҳлантирмаганди...
Учрашувдаги биринчи хавфли вазият мезбонлар дарвозаси олдида содир этилди. 7-дақиқада чап қанотдан олдинга ташланган Иляс Хайров тўпни “Олмалиқ” жарима майдолнчаси ичида турган Отақўзиевга узатди. Носир эса ўзига хос тарзда Шомуродов дарвозасини ишғол қилмоқчи бўлди. Бироқ кутилмаганда тўп нафақат гулистонлик ҳужумчидан балки дарвозабон М.Шомуродовдан ҳам ўтиб, Е.Гоголга бориб тушди. Ҳимоячи эса осонлик билан вазиятни йўққа чиқарди.
13-дақиқада эса Иляс Хайров жуда қулай вазиятни қўлдан чиқарди. Иброҳим Раҳимовдан тўпни қабул қилиб олган гулистонлик ярим ҳимоячи М.Шомуродов билан деярли бирга-бир қолганди. Аммо унинг 6 метрлардан йўллаган зарбасини мезбонлар посбони майдон ташқарисига чиқариб юборди. 23-дақиқада Акбар Саттаев майдон эгаларининг футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбасини эса Зоҳир Пиримов амалга ошириб, тўпни Евгений Гоголга етказиб берди. Лекин унинг зарбаси дарвоза устуни устидан ўтиб кетди. Шу палланинг ўзидаёқ Бахтиёр Ашурматов шогирдлари қарши ҳужум ташкил этишди. Бунда Петкович Собир Усмонхўжаевни чалиб йиқитди. Жарима зарбасини ўйинга киритишда гулистонликлар ўзига хос комбинацияни амалга оширишди. Собирнинг узатган тўпини Бобур Акбаров дарвоза томон зарба берди, лекин унинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди. “Сен урмасанг сенга уришади”, - деганларидек 37-дақиқада “Олмалиқ”нинг уюштирган ҳужуми самарали якунланди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни Мўйдин Мамзулунов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 1:0.
40-дақиқада Петкович боши билан берган зарбаси дарвоза устуни устидан ўтиб кетган бўлса, 43-дақиқада гулистонликларнинг уюштирган қарши ҳужуми гол билан якунланди. Тажрибали ярим ҳимоячи Иброҳим Раҳимовнинг чамаси 18 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди – 1:1.
Иккинчи бўлим майдон эгаларининг кескин ҳужумлари билан бошланиб, Илҳом Жуманов дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар содир этилди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида “Гулистон” жамоаси сардори Сарвар Жўраев тажрибали ҳужумчи Зафар Полвоновни чалиб йиқитди. Е.Гоголь 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди – 2:1. Шундан кейин ҳам ташаббус мезбонлар тарафида бўлди. 73-дақиқада Зафар Полвонов ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.
Шундай қилиб, икки учрашув якунига кўра Бахтиёр Ашурматов жамоаси кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, 1/4 финалда гулистонликлар “Пахтакор” билан куч синашади.
ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. НИМЧОРАК ФИНАЛ. ЖАВОБ УЧРАШУВИ
«Олмалиқ» - «Гулистон» - 3:1 (1:1). Олмалиқ. 4438 томошабин
Голлар: М.Мамазулунов (36), Е.Гоголь (64-пен.), З.Полвонов (73) – И.Раҳимов (43).
«Олмалиқ»: 1. М.Шомуродов, 2.Азамат Исроилов, 5.Евгений Гоголь, 7. Достон Абдураҳмонов, 10. Мўйдин Мамазулунов (4.Фарруҳ Нурлибоев, 90+2), 11. Зохир Пиримов, 13. Игорь Петкович, 20. Дарко Станоевич, 21. Шахбоз Эркинов (8.Зафар Тўраев, 79), 22.Санжар Шоаҳмедов, 23.Шерали Жўраев (9.Зафар Полвонов, 53)
«Гулистон»: 1.Илҳом Жуманов, 2.Иброҳим Раҳимов, 3.Акбар Саттаев, 10. Зафар Қорақулов (4.Жасур Отажонов, 54), 11. Носир Отақўзиев, 15. Собир Усмонхўжаев (17.Алишер Шоғуломов, 61), 22.Тоҳир Шамшитдинов, 23.Сарвар Жўраев, 18. Бобуржон Акбаров, 28. Иляс Хайров (21.Миржалол Қурбонов, 75).
Огоҳлантиришлар: С.Шоаҳмедов (25) – З.Қорақулов (44), Ж.Отажонов (69)
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, Р.Шояхметов, Н.Рўзимов, И.Худайдатов.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
19 май, якшанба
«НАВБАҲОР» (Наманган) – «МАШЪАЛ» (Муборак) - 0:2 (0:1)
Голлар: Зоҳир Қўзибоев (2та)
Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), А.Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).
«ЛОКОМОТИВ-БФК» (Тошкент) – «ҚИЗИЛҚУМ» (Зарафшон) - 1:3
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), У.Каримов (Андижон), В.Серазетдинов (Тошкент).
Назоратчи: А.Попов (Тошкент).
«ЛОКОМОТИВ» (Тошкент) – «ҚЎҚОН-1912» (Қўқон) - 0:2
Голлар: Зайниддин Тожиев (50), Иван Нагаев (78)
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Ф.Ҳасанов (Наманган), Р.Ғопуров (Наманган), В.Агишев (Тошкент).
Назоратчи: Б.Галеев (Урганч).