Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Суперлигада янги мавсум қачон бошланиши режалаштирилгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

2024 йилги мавсум якунига 1 та тур қолди. Сир эмаски, 2025 йилдан бошлаб Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етади.

Олдинда бизни қишки трансфер ойнаси кутиб турибди ва у келаси йилнинг 25 февраль куни якунига етади. Лига ишчи режаси бўйича мавсум 7 март санасидан старт олади. Бунда март ойидаги ФИФА кунига қадар 2 та тур беллашувларини ўтказиб олиш режалаштирилган.

"Насаф" ва "Андижон" жамоалари майдонга тушиши аниқ бўлган Суперкубок ўйини одатдагидек май ойида ўтиши катта эҳтимол. Бу вақт катта футбол учрашувини ташкил этишда ҳар тарафлама қулайлиги аввалги мавсумларда исботланган.

Тақвимдан кўриш мумкинки, Суперлиганинг ҳар бир клуби биринчи давра давомида минимум 18 тадан учрашувда майдонга тушади. Ўзбекистон кубогининг ¼ финалига қадар етиб борадиган жамоаларда эса ички ўйинлар сони 20 тани ташкил этади.

Иккинчи давра давомида 3 та ФИФА куни мавжуд. Шундан келиб чиқиб, жамоалар бунда асосан Суперлигага ўз диққат эътиборини қаратади. Бу вақт оралиғида Ўзбекистон кубогининг фақатгина ½ финал ва финал ўйинлари ўтказилади.

Бу албатта ишчи режа ҳисобланади. Олдиндан аниқлашнинг иложи бўлмаган айрим ҳолатлар унга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.

Киритилди: 12:25, 25.11.2024.
Ўқилди: 1580 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик