Алессандро Дель Пьеро Италия футбол федерацияси (FIGC) президентлигига номзод бўлиш ҳақида ўйламоқда.
Италия ва "Ювентус"нинг собиқ форварди 2025 йил 3 февралга белгиланган сайловларда иштирок этиши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.
2018 йил октябрь ойидан бошлаб FIGC раҳбари лавозимини Габриэле Гравина эгаллаб келмоқда.