Кириш Регистрация

Рой Кин "Манчестер Юнайтед" савиясига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ сардори ва ярим ҳимоячиси Рой Кин "қизил иблислар"нинг айни пайтдаги савияси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" Премьер-лиганинг ўрта жамоасидир. Кўп жамоалар манкунианликлардан яхшироқ. “Қизил иблислар” олдида ҳали узоқ йўл бор. Янги бош мураббий олдида жиддий иш турибди. Умид қиламанки, улар ҳаммасини ҳал қиладилар", - деди ирландиялик мутахассис.

Ҳозирда “қизил иблислар” бошқарувчиси лавозимини португалиялик Рубен Аморим эгаллаб турибди. АПЛнинг 12-тури доирасида манкунианликлар “Ипсвич” билан меҳмонда дуранг ўйнашди – 1:1. Ушбу ўйиндан кейин "Манчестер Юнайтед" 16 очко жамғариб, турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.

Киритилди: 15:11, 25.11.2024.
Ўқилди: 977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.