Ҳимоячи Преснел Кимпембе Чемпионлар лигасининг сешанба куни «Бавария»га қарши ўйинида ўйнашга тайёр футболчилар рўйхатига киритилди. Ушбу рўйхат «ПСЖ» матбуот хизмати томонидан эълон қилинган.
Таъкидлаш жоизки, Кимпембе сўнгги марта футбол майдонида жуда узоқ вақт - 638 кун олдин пайдо бўлган. Бу воқеа 2023 йилнинг 26 февралида «ПСЖ» «Марсель»га қарши ўйнаганида содир бўлганди. Ўша ўйинда Кимпембе тиззасидан жиддий жароҳат олди.
Француз журналистларининг маълумотларига кўра, Кимпембенинг «Бавария»га қарши ўйинда иштирок этиш эҳтимоли минимал - 29 ёшли ҳимоячига оптимал тикланиб олиши учун ҳали вақт керак.