Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Порту» - Португалия чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Европанинг бошқа миллий чемпионатларидан фарқли равишда Портгулияда энг муҳим саволларнинг жавоби сўнгги тур учрашувларига боғлиқ эди ва кеча ўтказилган 30-тур ҳамма масалага ойдинлик киритиб берди.

Юқори икки ўриндан пайтга тушмаслиги аниқ бўлган “Порту” ҳамда “Бенфика” клублари ўз рақибларини икки тўп фарқи билан мағлубиятга учратишди ва улар орасидаги бир очколик фарқ сақланиб қолди – “Порту” чемпион!

Якуний турнир жадвали анчагина зич кўриниш олди. Дастлабки икки ўрин соҳиблари ва 3-4 ўрин эгалари – “Пасуш-де-Феррейра” ҳамда “Брага” сезиларли фарқ билан олдинга чиқиб кетишган бўлса, қолган жамоалар орасидаги фарқ у қадар катта эмас.

Сўнгги турда ягона йирик ҳисоб “Бейра-Мар”-“Спортнинг” учрашувида қайд этилди ва бу натижа мезбонларни жадвалнинг энг қуйи поғонасига жойлаштирди. Ушбу ўйиндан сўнг, шунингдек, ғолиб жамоа бош мураббийи Жезуалдо Феррейра истеъфога чиқди. Кетиш олдидан, у ОАВда қилган чиқишида: “Мен “Спортинг”ни чин маънода яхши кўриб ишладим. Бундай жамоа билан ишлашни Яратганнинг менга берган совғаси, деб ҳисоблайман”, дея алоҳида таъкидлади.

Португалия чемпионати, 30-тур.
19-май.

“Пасуш-де-Феррейра” – “Порту” - 0:2 (0:1)
Голлар: Лучо Гонсалес, 22-пенальтидан (0:1). Мартинес, 51 (0:2).

“Бенфика” – “Морейренсе” - 3:1 (0:1)
Голлар: Винисиус, 42 (0:1). Кардосо, 49 (1:1). Лима, 79 (2:1). Лима, 90+2-пенальтидан (3:1).

“Бейра-Мар” – “Спортинг” - 1:4 (0:3)
Голлар: Адриен, 21-пенальтидан (0:1). ван Волфсвинкел, 27 (0:2). ван Волфсвинкел, 28 (0:3). Рубен Рибейру, 69 (1:3). Адриен, 89 (1:4).

“Сетубал” – “Брага” - 0:1 (0:1)
Гол: Зе Луиш, 32 (0:1).

“Жил Висенте” – “Эшторил” - 1:3 (1:0)
Голлар: Сандру, 24 (1:0). Витория, 54 (1:1). Витория, 66-пенальтидан (1:2). Леал, 73 (1:3).

“Гимарайнш” – “Риу Ави” - 0:1 (0:0)
Гол: Брага, 51 (0:1).

“Насионал” – “Академика” - 2:1 (1:0)
Голлар: Кандеяш, 40 (1:0). Эдинью, 48-пенальтидан (1:1). Кейта, 63 (2:1).

“Ольяненси” – “Маритиму” - 0:0 (0:0).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:52, 20.05.2013.
Ўқилди: 4205 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.