Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Миржалол Қосимов: «Навбат уйдаги ғалабага келди»

Баҳо:
+1 | -

“Бунёдкор” стадионининг йиғилишлар хонасида бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ва ҳужумчи Игорь Таран журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Миржалол Қосимов:
— Бизни муҳим ва қийин ўйин кутиб турибди. Боиси, биринчи ўйинда ютқаздик. Рақиб яхши шаклланган, кучли жамоа. Бу жамоа гуруҳда япон ва хитой клубларини ортда қолдирди. Олдимизда чорак финалга чиқиш вазифасини қўйганмиз. Меҳмонда ҳам ёмон ўйин кўрсатмадик. Лекин 2та хато туфайли гол ўтказиб юбордик. “Бурирам” ўз ўйида 5та ҳимоячи билан ўйнади. Сафарда ҳам бизнинг ўйинимизни бузишга ҳаракат қилади. Мен эса ўз шогирдларимга ишонаман. Умид қиламан, биз ўзимизга керакли натижани қўлга киритамиз.

— Олександр Пишур ўтган ўйинда асосий таркибда майдонга тушмади. Бунинг сабаби нимада?
— Узоқ йўл босиб ўтилгани учун у ўйинга тўлиқ тайёр эмасди. Биринчи бўлимда Камолиддин Мурзоев ҳужумда масъулиятни ўз зиммасига олиши керак эди. Иккинчи бўлимда кутилмаганда жарима тўпидан гол ўтказиб юбордик. Натижада Пишурни майдонга туширишга қарор қилдим. Битта таркиб билан йил давомида ўйнаб бўлмайди. Имкон қадар барчага ўйин амалиётини бериш керак.

— Игнатий Нестеровни эртанги ўйинда кўришимиз мумкинми?
— Игнатий ҳали ўйинга тўлиқ тайёр эмас. Олдимизда бир кун вақт бор. Нестеровнинг майдонга чиқиш-чиқмаслиги эртага маълум бўлади. Ҳозирда шифокорлар асосий дарвозабонимизни тайёрлашга ҳаракат қилишяпти. Биринчи ўйинда Мурод Зуҳуров яхши ўйнади. Унинг анчадан бери ўйин амалиёти йўқлигини ва ўйин сафарда бўлганини инобатга олсак, у ёмон ўйнамади.

— “Бурирам Юнайтед” жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
— Жамоада яхши таркиб йиғилган. Яхши савиядаги маҳаллий футболчилар ва легионерлар бор. Гуруҳ босқичи давомида жамоа жуда тартибли ўйин кўрсатиб, мураббийнинг барча кўрсатмаларига тўлиқ амал қилишди. Биринчи ўйинда 7 ва 8-рақамли футболчилар дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборишди. Саккизинчи рақамли легионер яхши ўйинчи эканини гуруҳ босқичи ўйинларида кўрдик. Улар эртага ўйинга тушиб, жамоа ўйинини кучайтиришса керак. Шунга қарамай, биз ўз олдимизга қўйилга вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз.

— Жамоа гуруҳ босқичида уй учрашувларида ғалаба қозона олмади. Бунга эса, қайсидир маънода, майдон ҳолатининг яхши эмаслиги ҳам сабаб бўлганди...
— Гуруҳдаги ўйинларга эътибор қаратсак, ўз уйимизда 3та дуранг ўйнаб, сафарда 2та ғалаба ва битта дурангга эришдик. Таиланддаги сафар ўйинида ютқаздик ва энди навбат ўз уйимиздаги ғалабага келди (кулади). Майдоннинг ҳолати ҳали анча яхшиланди, лекин ҳали 100 фоизга эмас.

— Нестеровдан ташқари яна бошқа йўқотишлар борми?
— Бор. Футбол тўқнашувли спорт тури. Анвар Ғофуров ва Фозил Мусаевда ҳам жароҳат бор. Улар эртага бизга ёрдам бера олишмайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:10, 20.05.2013.
Ўқилди: 4289 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.