Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Александр Хомяков: «Шогирдларимга алоҳида раҳмат айтаман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги "Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан сўнг “газчилар” устози Александр Хомяковнинг фикрлари қуйидагича бўлди:

- Учрашувга пухта ҳозирлик кўрдик. «Навбаҳор»нинг кучли ва ожиз тарафларини билардик. Ўйин бизнинг назоратимиз остида ўтди. Бугунги ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Футбол шундай ўйинки, рақиб қанча имкон берса, шунга яраша ўйин намойиш эта оласиз. Тўғрисини айтсам, бугун «Навбаҳор»дан бундан-да кўпроқ совуққонлик, иштиёқ ва ҳужумкор ўйин кутгандим. Рақибга ўз футболини намойиш этиш имконини бермадик. Олдимизга ҳимоявий ўйин кўрсатиш вазифасини қўймагандик. Чунки битта гол фарқи қалтис ҳисоб саналади. Қолаверса ўйинлар оралиғи тиғиз жойлашгани туфайли, беллашувлар сони кўплигини инобатга олиб айтадиган бўлсам, агар «Навбаҳор»га ҳужум қилишига халал бермаганимизда, уларнинг босимини кўтара олмасдик. Шунинг учун биринчи бўлиб ва энг асосийси биринчи бўлимда гол уриб олишга ҳаракат қилдик ва ўз мақсадимизга эришдик.

- Кубокнинг кейинги босқичида «Машъал» «Бунёдкор»га қарши тўп суради.
- Таркибимиз асосан ёшлардан ташкил топган. «Бунёдкор»га қарши баҳсларда ёшларимизнинг қанчалик кучга эга эканлигини синаб оламиз. “Навбаҳор”дан ўтсак, «Қалдирғочлар»га рўбарў келишимизни олдиндан билардик. Бундай имконият ҳар сафар ҳам тақдим этилавермайди. Унинг устига икки раундлик тизимда бўлади. Улардан қўрқмаймиз, аксинча учрашувни интиқлик билан кутяпмиз.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 20:55, 20.05.2013.
Ўқилди: 3035 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.