"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска Конференциялар лигаси доирасидаги "Хайденхайм"га (2:0) қарши ўйиндан сўнг Жейдон Санчо ҳақида гапирди.
24 ёшли вингер “кўклар”нинг иккала голига ҳам ҳисса қўшиб, 51 ва 86-дақиқаларда Кристофер Нкунку ва Михаил Мудрикка ассистентлик қилди.
Бу англияликнинг 20-октябрдан буён илк марта асосий таркибда тушиши эди.
"Санчо биз учун жуда муҳим эканини бошидан айтгандим. У яхши жисмоний ва руҳий ҳолатда бўлиши керак - шунда у бизга ёрдам бера олади.
Афсуски, олдинги ўйинларда унга ишона олмадик, аммо бугун у қанчалик муҳим рол ўйнаши мумкинлигини кўрсатди.
Паст блокда ҳимояланадиган рақибларга қарши майдоннинг учдан бир қисмида унинг хусусиятлари бизга керак.
У бизга кўп ёрдам беради", - дея Маресканинг сўзларини келтиради журналист Бобби Винсент.