Пайшанба куни “Манчестер Юнайтед” Европа лигаси доирасида “Будё-Глимт”га қарши ўз уйида ўйнади. Рубен Аморим шогирдлари 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
"Қизил иблислар" мухлисларидан бири ижтимоий тармоқларда унчалик ёқимли бўлмаган суратни жойлаштирди. У ўриндиғи остидан ўлик каламушни топиб олган.
"Манчестер Юнайтед" барчани 66 фунт стерлингга стадионга киритмоқда, шу жумладан, ўлик ҳайвонларни ҳам", - деб ёзган мухлис киноя билан.
Goal порталининг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" клуб иншоотларида зараркунандаларга қарши курашувчи компания билан шартнома тузган. Аммо "Олд Траффорд" кемирувчиларни ўзига тортадиган темир йўл ва канал ўртасида жойлашган.