Кириш Регистрация

«Атлетико» Гризманнга 19 ёшли футболчини ўринбосар сифатида кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

«Атлетико Мадрид» бир қанча вақтдан бери «Герта»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Иброҳим Мазани фаол кузатиб бормоқда.

Манбага кўра, Мадрид клуби 19 ёшли германиялик футболчини Антуан Гризманнинг ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Трансфер келаси ёздаёқ амалга ошиши мумкин.

Мазанинг товон пули 10 миллион евро. Унга «Штутгарт» ҳам даъвогарлик қилмоқда ва Премьер-лигадан қизиқиш бор.

Жорий мавсумда Маза 16 учрашувда 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:02, 30.11.2024.
Ўқилди: 735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.