Истеъфодаги Сер Алекс Фергюсон Англия мураббийлар ассосиацияси томонидан Англияда "мавсумнинг энг яхши мураббийи" деб эълон қилди.
"Манчестер Юнайтед"даги 26 йиллик фаолияти давомида Сер ушбу номга тўрт маротаба лойиқ кўрилган ва бундай натижага ҳали ҳеч ким эриша олганича йўқ.
Душанба куни ушбу тақдирлаш учун ташкил этилган олий даражадаги кечки овқат вақтида Фергюсон "Вест Бромвич" бош мураббийи Стив Кларкка, унга "МЮ дарвозасига беш марта тўп йўллай олгани учун" совринини топшириш керак, деб ҳазиллашди:
"Бу аъло даражадаги кузатиб қўйиш бўлди", деди 71 ёшли мураббий Стив Кларкка қарата, "-5:5. Ҳа, ҳали буни ҳамма эслаб юради. Мен бунга аминман".