Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига доирасидаги "Хетафе" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.
"Яхши, биз яхши мувозанат ва муносабат билан чиқдик, яхши ўйин. Биз уни муносиб ютдик.
75-дақиқадан кейин пасайиш нормал ҳисобланади. Учрашувни якунлаш учун бизда кўп имкониятлар бўлди. Биз чоршанба куни кечқурун ўйнадик, эрталаб соат 6 да келдик ва пайшанба куни машқ қила олмадик. Чарчаш одатий ҳол.
"Реал" "Барселона"дан 1 очко ортда қолмоқда? Клуб жароҳатлар ва қийинчиликларга қарамай курашмоқда. Менга ишонч бағишлаган нарса – бизда яна яхши муносабат ва концентрация... Аста-секин муаммоларни ҳал қиламиз. Айни пайтда биз курашяпмиз", - деди Анчелотти AS билан суҳбатда.