"ПСЖ" президенти Луис Энрикени дунёнинг энг яхши мураббийи деб атади.
“Менимча, ҳозир бизда дунёнинг энг яхши мураббийи бор. У келажак учун лойиҳа қурмоқда. Натижалар муҳим, аммо биз лойиҳамизга эътиборимизни қаратганмиз.
Футболчилар ҳақида жуда кўп миш-мишлар бор. Биз Европанинг энг ёш жамоаларидан биримиз. Ажойиб мураббийимиз билан биргаликда келажак учун жамоа қурмоқдамиз. Бу жамоа ва мураббий билан узоқ муддатли режамиз бор", - дейди Носир Ал-Хелайфи.