"Вест Хэм" ҳужумчиси Никлас Фюллькруг АПЛ 14-турида "Лестер"га қарши ўйинда (1:3) гол урди.
31 ёшли германиялик 79-дақиқада майдонга тушди ва 90+3 да якуний ҳисобни ўрнатди.
Бу ҳужумчининг Англия чемпионатидаги ва клуб учун илк голи. У турнирдаги атиги тўртинчи ўйинини ўтказди, чунки сентябрь-ноябрь ойларида жароҳат сабаб майдонга тушмаган. Умуман олганда, у Премьер-лигада 74 дақиқа ўйнади. Умуман олганда, бу унинг "Вест Хэм" сафидаги 5-ўйини.