«Барселона» марказий ҳимоячиси Рональд Араухо жароҳатидан тикланиб, сафга қайтди. Ханс-Дитер Флик 25 ёшли футболчи қачон таркибга қайтишини айтди.
«Араухонинг тикланиш жараёни деярли якунланди. «Леганес»га қарши ўйинда уни асосий таркибда туширмоқчимиз», - деди немис мутахассиси.
«Барселона» эртага Ла лига доирасида «Бетис» меҳмони бўлади.













