Яқинда "Барса" таркибидаги ўзининг 500-учрашувини ўтказган Виктор Валдес шу ёзда уни бепул қўйиб юборишларини истамоқда. Хабарларга қараганда, 31 ёшли дарвозабон каталонияликлар билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. Бунинг сабабини у ўз кучини бошқа чемпионатларда ҳам синаб кўриш ниятида эканлиги билан изоҳлаган.
Аммо, унинг амалдаги шартномаси 2014 йилда ниҳоясига етади ва Испания терма жамоаси посбони ҳозирча рахбарият билан келишувга эриша олганича йўқ. "Барселона" мутасаддилари унинг келаси мавсум ҳам жамоа дарвозасини қўриқлаши кераклиги ва шартнома муддати тугагач Каталонияни тарк этиши мумкинлигини айтмоқдалар.
Хориж ОАВдаги баъзи манбаълар унинг аллақачон "Монако" билан шартнома тузишга келишиб олганлиги ҳақида хабарлар эълон қилган.













