Россиянинг ЦСКА клуби бош директори Роман Бабаевнинг айтишича, клуб Премьер лигадаги ғолиблигини нишонлаш учун бир қанча режалар тузиб қўйган.
Жумладан, келаси ҳафта чемпионлик шарафига клуб мухлислари учун акция ўтказилади: "Биз буни келаси ҳафта ўтказишни режалаштиряпмиз. Аммо мен бу ҳақида баралла эълон қилишдан йироқман, чунки биз ҳали ҳуқуқ-тартибот органларидан тегишли рухсат олганимизча йўқ. Барчаси тартиб билан, ўзига хос тарзда ўтказишни хоҳлаймиз", деди Бабаев.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, айнан бугун бундай воқеа "Динамо" ҳоккей жамоаси билан "Лужники" стадионида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда жамоа икки қаватлик автобусида кубокни кўтарган ҳолда қўшиқ куйлаб борадиган мухлислар машиналари билан пойтахт кўчаларини айланади ва стадионга келиб эсталик учун суратларга тушади.