Жозе Моуриньо Туркиядаги ҳакамлик фаолиятидан яна норозилигини билдирди.
“Фенербахче” Туркия чемпионатининг 15-турида “Бешиктош”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Ҳакам ўйин натижасига аралашди. Бу яхши ўйин бўлди. Яхши ҳукмлар ҳам бор эди. Ҳакам мунтазам равишда сариқ карточкалар кўрсатмай, учрашувни назорат қилди.
Бу ерга келишдан олдин ҳакамнинг хонасига кириб, уни табрикладим. Менимча, ҳакамлик яхши бўлди ва ҳакам учрашувни назорат қилди. Унинг ижроси ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. “Бешиктош” ва ҳакамни табриклайман”, - деди “Фенербахче” бош мураббийи.