Хабарингиз бор, Ла Лига 12-туридан ўрин олган «Валенсия» - «Реал» учрашуви кучли сув тошқини сабаб қолдирилган эди.
«COPE» хабарига кўра, мадридлик футболчилар ушбу қолдирилган ўйинини 3 январь куни ўтказиш тарафдори.
«Лос-Бланкос» футболчилари Испания кубоги 1/16 ўйинини 6 январга ва Испания Суперкубогига мезбонлик қиладиган Саудия Арабистонига сафарни 7 январга кўчиришга рози бўлишади.