Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Валижон Раҳимов: "Андижон"даги атмосфера ва мухлислар тўла стадионда ўйнашни кўпроқ хоҳладим"

Баҳо:
+ | -

Маълумки, кеча “Андижон” иқтидорли дарвозабон Валижон Раҳимов трансферини эълон қилди.

У расман “Бургутлар” аъзосига айлангач, клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Валижон, “Андижон” клубига хуш келибсиз! Аввало, бу таклиф сизга нимаси билан ёқди ва уни қабул қилишингизнинг асосий сабаби нимада?

- Охирги йилларда “Андижон” жамоасида ўзгаришлар сезиларли даражада бўляпти ва янада ўзгаришлар давом этяпти. Раҳбарият билан гаплашдик, мураббийлар фикрини сўрадим. Бу ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Мен учун бошқа клублардан ҳам таклифлар бор эди. Легионер бўлиш имкониятим ҳам бор эди. Аммо “Андижон”даги атмосфера ва мухлислар тўла стадионда ўйнашни кўпроқ хоҳладим. Чемпионлар лигасидаги қизиқарли баҳслар ҳам қўшимча мотивация ҳисобланади.

- Бунгача 4-5 йил давомида ОКМКда фаолият олиб бордингиз. У ердан қандай таассуротлар қолди?

- Худога шукр, Олмалиқдаги 5 йиллик фаолиятим давомида жуда кўп завқли, эсда қоларли хотиралар ва ажойиб эмоцияларга бой йиллар бўлди. Суперлигада дебют, ОЧЛда дебют ва терма жамоага чақирувлар – барчаси жуда ёқимли. Шу давр мобайнида қўллаб-қувватлаган мухлислар, раҳбарият, мураббийлар ва жамоадошларимга катта раҳмат. Келгусида уларга улкан зафарлар тилаб қоламан.

- Янги жамоангиз билан нимага эришишни кўзлаяпсиз?

- “Андижон” жамоаси билан юқори мақсадларни кўзлаганмиз. Бу мақсад йўлида барчамиз биргаликда бир тану, бир жон бўлиб ҳаракат қиламиз. “Андижон” жамоаси ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиб, аста-секин яна терма жамоага қайтишни ният қиляпман. Худо хоҳласа, мақсадимизга эришамиз.

- “Андижон”нинг ушбу мавсумдаги иштирокини қанчалик кузатдингиз ва нималар дея оласиз?

- “Андижон” бу йил нафақат футболи, балки ўз мухлислари билан ҳам барчани лол қолдирди. Жамоа ўйинида барқарорлик кўзга ташлана бошлади. Мавсумни кўтаринки руҳда бошлади. Шу тарзда давом этди. Энг қувонарлиси, Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди. Барча андижонлик футболсеварларни ушбу ютуқ билан чин қалбимдан қутлайман. Насиб қилса, кейинги мавсум Кубокни муносиб ҳимоя қилиб, бошқа совринларни ҳам ютиб барчани хурсанд қиламиз.

- “Бобур арена”даги фантастик муҳитни биласиз. Бундай қайноқ муҳитда тўп суриш сизни янада руҳлантирса керак-а?

- “Андижон” клубига ўтишимда бу ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу ердаги баҳсга келганимизда муҳитни кўриб, одамни кўзи яйрайди. Фан-клубнинг ўз йўналиши борлиги бу жуда ҳам яхши ва ёқимли. Бундай муҳитда Туркия чемпионатларидаманми ёки Ўзбекистондами деб ўйланиб ҳам қоласиз. Табиийки, бу сизни руҳиятингизни икки баробарга оширади ва ушбу ишқибозларни хурсанд қилиш учун жон-жаҳдингиз билан ҳаракат қиласиз" - деди Валижон Рахимов.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 15:58, 10.12.2024.
Ўқилди: 578 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.