"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Килиан Мбаппенинг "Аталанта"га қарши ўйинда олган жароҳати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Франциялик форвард жароҳати сабаб 36-дақиқада алмаштирилди.
"Мен Килианнинг жароҳатини жиддий деб ҳисобламайман. У керакли вақтда тўхтади. У ҳафта охири майдонга туша олмаслиги мумкин, аммо шундан кейин қайтиши керак", - деди бельгиялик дарвозабон.