Кириш Регистрация

Янги Зеландия ёшлар терма жамоаси ЖЧгача 3та ўртоқлик ўйинини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Янги Зеландия ёшлар терма жамоаси ЖЧга тайёргарликни бошлади. Улар бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишни режалаштиришган. Режага кўра, жамоа 10 инюь куни Сиднейда Австралия терма жамоаси билан, шундан сўнг Туркияда 13 июнь куни Ироқ, 17 июнь куни Миср ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказишади. Янги Зелендия ЖЧни Ўзбекистонга қарши баҳс билан бошланади.

Шу йилнинг март ойида Фижида Ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатида Дейл Хигам фаоллиги билан алоҳида ажралиб турганди.

"Фижида бўлиб ўтган мусобақадаги иштирокимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Лекин мусобақа давомида ҳамиша гол ўтказиб юборишимиз мумкинлиги ҳақидаги хавотир бўлди. Ҳеч нарса кафолатланмаган, дейди Хигам.

Хигам ЖЧга бўлган ўртоқлик ўйинларида ўзини кўрсатиб, ЖЧ пайтида асосий таркибда ҳаракат қилиш бахтига сазовор бўлишни мақсад қилган. Шундай бўлса, у ҳа бир баҳсда ғалаба учун ҳаракат қилади.

"Олдимизда турган ўйинлар муҳим аҳамиятга эга. Бу ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлиб, ЖЧнинг гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушишни истайман. Захирада ўтириб ўйинни кузатиш мен учун оғир", дейди футболчи.

Янги Зеландия терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятлари ҳақида гапириш қийинлигини Хигам таъкидлаб ўтди.

"Бундай ёш тоифасида жамоалар йилдан йилга ўзгариши мумкин. Масалан, Ўзбекистон каби жамоалар ривожланаётганини тахмин қилиш мумкин. Лекин биз ЖЧда бошқа жамоаларнинг ўйинидан кўра, ўз ўйинимиз ҳақида кўпроқ бош қотиришимиз керак", дейди Дейли Хигам.

Манба: www.times-age.co.nz
Киритилди: 09:01, 23.05.2013.
Ўқилди: 3437 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8945]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6462]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5357]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3745]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3538]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2602]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2376]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2357]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2304]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик