"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Эвертон"га қарши ўйин олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида жамоа ҳимоячилари ҳақидаги янгиликлар билан ўртоқлашди.
"Габриел бугун жамоа билан машғулот ўтказди. У "Эвертон"га қарши ўйинда майдонга тушади. Биз фақат футболчиларни қайтариш бўйича тиббий штат белгилаган жадвалга амал қилишимиз керак. Калафиори ҳали тайёр эмас.
Олександр Зинченко ҳам эртага майдонга қайтмайди", - дея қўшимча қилди Артета.