Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

«Қизилқум» — «Пахтакор». Превью

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон XXII миллий чемпионати тўққизинчи тур учрашувларини «Қизилқум» — «Пахтакор» жамоалари баҳси якунлаб беради.

Агар чемпионатларимиз тарихига назар ташласак, бу жуфтлик ҳозиргача 26 маротаба ўзаро рўбарў келган. Уларда яққол устунлик пахтакорчилар томонида эканлигига шоҳид бўламиз. Зарафшонликлар бугунгача ўтказилган учрашувларнинг атиги биттасида ғалаба қозонган, холос. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилган. Тўртта ўйинда эса кучлар тенг келган. Қолган барча йигирма бир учрашувда зарафшонликлар майдондан бош эгиб чиқиб кетишган. Ўзаро учрашувларда кончилар атиги етти очко тортиб олишган, холос. Меҳмонлар эса 67 очкони ўзлариники қилганлар.

Жами ўтказилган 26 учрашувда дарвозаларни ишғол этиш борасида ҳам сезиларли устунлик тошкентликлар томонида — 16:76 (!).

Ўтган йили асосан пахтакорчилардан олинган ижарачилар асосида мавсумни ўтказган кончилар ҳар икки ўйинда ҳам бир хил йирик ҳисобда мағлубиятга учрашган эди — 0:4. Чунки «Қизилқум» вакиллари «Пахтакор»га қарши ўйинда ижарачилар хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишмаган.
 
Бу йилги мавсумни ниҳоятда бўш бошлаган зарафшонликлар аста-секин ўз ўйинларини топиб боришмоқда. Бош мураббий Рустам Забиров раҳбарлигида «Нефтчи» жамоаси устидан илк ғалабасини нишонлашга муваффақ бўлганлиги эътиборлидир.
 
Тўғри, навбатдаги ўйинда зарафшонликлар «Пахтакор»дан ижарага олинган дарвозабон Элдор Тожибоев, ҳимоячи Азамат Абдуллаев, ярим ҳимоячи Фарруҳ Шотурсуновлар хизматидан фойдалана олмайди. Аммо бу мезбонлар кайфиятига салбий таъсир қилмаслигига ишонамиз. Чунки ҳар бир жамоанинг ўзига яраша устунлик томонлари бўлганидек, ожиз жиҳатларини ҳам топиш мушкул эмас.
 
Муҳими, айни пайтда «Қизилқум»да ўзгача шижоат ва ғалабага иштиёқ ҳукмрон. Ҳар бир очко сув билан ҳаводек зарур бўлган маҳалда кончиларнинг бу гал рақибларига осонликча таслим бўлишларига ҳақлари йўқ.
 
«Қизилқум» — «Пахтакор» жамоалари учрашуви 27 май куни соат 17.00 да Зарафшондаги «Прогресс» стадионида бошланади.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 09:27, 23.05.2013.
Ўқилди: 2892 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [7827]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [3221]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [3001]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2921]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2896]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [2212]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1993]

«Барселона» Альваресга «Манчестер Сити»дан муқобил топди [1882]

Флик "Барселона"ни пасайишдан ким олиб чиқишини билади [1705]

"Барселона"да кечиккан ўйинчиларни жамоадан четлатиш тўхтатилди, аммо бу футболчиларга қимматга тушади [1548]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.