Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Оғир атлетикачилар Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни олди

Баҳо:
+ | -

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Дунё биринчилиги якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 2 та бронза, жами 6 та медалга эга чиқди.

Эркаклар терма жамоамиз ушбу натижа орқали сайёранинг 70 га яқин мамлакати иштирок этган дунё биринчилигида умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди.

Манамадаги Жаҳон чемпионатида -89 кг вазн тоифасида Сарварбек Зафаржонов даст кўтаришда бронза медални, -81 кг вазн тоифасида Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда бронза ва иккикураш якунларига кўра кумуш медални, -109 кг вазн тоифасида Шарофиддин Амриддинов даст кўтаришда олтин ҳамда худди шу вазн тоифасида Руслан Нуриддинов силтаб кўтаришда ва иккикурашда олтин медални қўлга киритди.

Маълумот учун, Руслан Нуриддинов ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилаб учинчи бор дунёда тенгсиз деб топилди.

Киритилди: 09:44, 16.12.2024.
Ўқилди: 900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.