"Манчестер Сити" "Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммихни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Немис футболчисининг мюнхенликлар билан шартномаси 2025 йилда якунига етади. У ёзда эркин агентга айланади.
"Сит" ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Родрининг жароҳати таркибнинг етарлича катта эмаслигини кўрсатди.
Киммих аввалроқ келажак ҳақида ҳали бир қарорга келмаганини айтганди.