Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Николич: "Файзуллаев, албатта, хорижда ўйнаши мумкин!"

Баҳо:
+ | -

ЦСКА бош мураббийи Марко Николич жамоасининг ёш ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг салоҳияти ҳақида фикр билдирди. Сербиялик мутахассиснинг таъкидлашича, ўзбекистонлик футболчи келажакда Европа даражасида ўйнаш салоҳиятига эга.  

— Сизча, Файзуллаевнинг карьераси қандай ривожланмоқда?  

— Келажакда кучли ўйинчи бўлиши аниқ. Бу йилда ҳам унинг самарадорлиги аввалгидек. Яхши, аммо яна озгина кучайиши керак, деб ўйлайман. Иккинчи йилни биринчисидан юқори даражада ўтказиши зарур. Мавсумнинг бир қисмида бизда саккиз-тўққизта ўйиндае иборат мағлубиятсиз серия бўлганди. Ўша пайтда жамоамизни олдинга тортаётганлар Ваня Обляков ва Файзуллаев эди — уларнинг голлари ва ассистлари орқали.  

Файзуллаев ҳақида гапирсак, у мавсумни бироз ёмон бошлади, чунки Олимпия ўйинларида қатнашгани учун йиғинлардан биздан ажралган эди, кейин қайта қўшилди. Аммо шундан сўнг у ўсишда давом этди. Қаторисига уч-бешта ўйинда энг яхши футболчи бўлди. Албатта, ҳозирда бироз пасайиш бўляпти. Ҳозир жамоада масъулиятни бошқалар олиши керак. Файзуллаев эса сўнгги беш ўйинда бор кучини сарфлаши зарур, шу йўл билан унга жиддий таяниш мумкинлигини кўрсатади.  

У 21 ёшда, ёш йигит, Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси. Ҳозир уни кузатиш жуда қизиқ — у булутларда учиб юрадими ёки ерда собит қоладими. Унинг келажаги бор. У чет элда ўйнаши аниқ. Бунга унинг салоҳияти етарли, — деди Николич «Коммент.Шоу» YouTube-каналига берган интервьюсида.

Манба: championat.com
Киритилди: 18:03, 17.12.2024.
Ўқилди: 1419 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.