Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Саудия футболида янги йўланиш

Баҳо:
+ | -

Араб нашрлари хабарига қараганда, Саудия Арабистони миллий жамоаси аъзолари Европа сари отланишмоқда.

Кутилишича, январь ойида ҳужумчи Айман Яҳё Испания Ла Лигасига йўл олади. Шунингдек, яна бир ҳужумчи Абдуллоҳ Радифни «Милан»да кўришимиз мумкин. Дарвозабон Наваф ал Ақидий эса фаолиятини Бельгиянинг «Андерлехт» ёки «Брюгге» клубида давом эттиради. Саудия Арабистони ҳукумат жамғармаси айни пайт маҳаллий футболчиларни Европа лигаларида ўйнашларини таъминлаш бў-йича улкан режа тайёрламоқда. Унга кўра, 2025 йилнинг ёзги трансферлар вақти яна 6-8 нафар саудиялик Европа клублари сафини тўлдиради. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад - 2-3 йил ичида Европада ўйнайдиган саудиялик футболчилар сонини 20-30 нафарга етказиш. 

Европа клубларида тўп сураётган саудиялик футболчилар

Сауд Абдулҳамид - ёзда 2,5 миллион евро эвазига «Рома» сафига ўтган қанот ҳимоячиси ҳозирча «А» серияда дебют қилмади. Лекин ЕЛда «Атлетик» ва «Эльфсборг»га қарши кечган ўйинларда майдонга тушди.

Файсал ал Ғамдий - «Ал-Иттиҳод» томонидан жорий йил 1 сентябрь куни ижара сафарига юборилган ярим ҳимоячи «Беерсчет» (Бельгия) клубининг 6та ўйинида майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Марван ал Саҳафий - Файсал билан Бельгия чемпионатига йўл олган ҳужумчининг ишлари чакки эмас - 6та ўйинда 4та гол. SamvelKarlenovich каналида қўшимча қилинишича, ҳозирда унга Швейцариянинг «Базель» ва Польшанинг «Легия» клублари қизиқмоқда. Шунингдек, «Тоттенхэм» вакиллари ҳам Марван билан алоқага чиқишгани айтилмоқда.

Яна бир хабар - Саудия Арабистони чемпионатининг бир қатор клублари хорижлик футболчиларга маош тўлаш борасида муаммога учрамоқда. Журналист Ромен Молинанинг таъкидлашича, Иккинчи дивизион иштирокчилари - «Ал-Оруба, «Ал-Холуд», «Ал-Сафа» каби жамоаларда маош тўлови бўйича кечикиш бор. Маълум қилинишича, шартнома бўйича тегишли пул олмаган легионерлар ФИФАга шикоят ёзиш ҳақида ўйлашмоқда. Маълумот учун, ҳозирда «Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Кристиан Тельо «Ал-Оруба»да ўйнаётган бўлса, Каталония жамоасининг яна бир собиқ вакили Алекс Кольядо «Ал-Холуд» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:47, 19.12.2024.
Ўқилди: 2086 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик