Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Футзал. Жиззахда ўтган 4-тур ўйинларида етакчилар ишончли ғалабаларга эришди

Баҳо:
+ | -

Яқинда футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг Олий лига 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Уч кун давом этган қизғин баҳсларга Жиззахнинг “Жиззах ФММ” спорт мажмуаси мезбонлик қилди. Лигадаги 12 жамоа ушбу тур давомида иккитадан ўйин ўтказишди.

Кутилганидек, амалдаги чемпион ҳамда мамлакат кубоги соҳиби “БМБ”, шунингдек,  турнир жадвали етакчиларидан – “Оил Стар” ва “Локомотив” жамоалари ўз рақибларидан бир бош баланд эканликларини исботлашди. Нодир Элибоев қўл остидаги “БМБ” даставвал “Сурхон”ни кўрдим демай ўтган бўлса (12:1), кейинчалик Самарқанднинг “Динамо”си 7:0 ҳисобида таслим этилди. Жорий турнир жадвалида терма жамоамиз ўзагини ташкил этувчи пойтахт жамоаси якунига етган 8 учрашув сарҳисобига кўра, максимал 24 очкога эга ҳамда энг яқин таъқибчиси “Оил Стар”дан 3 очко олдинда. Клуб аъзоси Музаффар Ахаджонов 17 та гол билан тўпурарлар рейтингини бошқариб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олий лига баҳслари жорий мавсум бир давралик тизимда ўтказилмоқда. Келгуси йил аввалида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади ҳамда мавсумга якун ясалади. Янги мавсум учун Олий лига формати янгиланган тартибда йўлга қўйилади.

Киритилди: 09:41, 22.12.2024.
Ўқилди: 1366 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.